07 November 2015
14:17 - ЮНЕСКОда нутқ сўзлаган Нурсултон Назарбой ислом экстремизми ва терроризми нималигини ҳам тушунмаслигини кўрсатди
Францияда расмий ташриф билан бўлган Қозоғистон Президенти кеча Парижда ЮНЕСКОнинг 38-чи Бош Ассамблеясида нутқ сўзлади. Казинформ агентлигининг хабарида Нурсултон Назарбойнинг экстремизмга қарши кураш ҳақидаги фикрларигина келтирилган. Балки, у фақат экстремизм ҳақида гапиргандир.

Ҳозир ҳамма тушунадики, экстремимз деганда, аслида, жаҳонннинг бош муаммаоалридан битттаси - ислом фанатизми, экстремизми ва терроризми назарда тутилмоқда. Нурсултон Назарбой ҳам айнан шуни назарда тутаётгани ўз-ўзидан маълум.

Унинг бу масала бўйича фикри шундай: "Фақат миллатлараро ва динлараро диалог асосида Ислом фанатизми, экстремизми ва терроризмига қарши туриш мумкин".

Ҳамма гап шундаки, Ислом динининг бугун қабул қилинган хато тушунчаларига кўра, Ислом дини - ниҳоий дин, демак, ҳамма мусулмон бўлиши, мусулмонлар шариат қонунлари билан яшаши, давлатлар исломий бўлиши, улар Халифалиликка бирлашиши шарт ва ҳоказолар. Бугун Ислом дунёси жаҳоннинг энг қолоқ ва қашшоқ қисми экан, ҳамма мусулмончиликни қабул қилиши тўғрисида гапириш мукинми? Табиий, йўқ. ИШИДни қурганлар буни жуда яхши тушунишгани учун, юқорида санаб чиқилган мақсадларга куч билан, қонли жиҳод билан етишмоқчилар.

Нурсултон Назарбой бошқа диндагиларни, ИШИДдан фарқли ўлароқ, маданиятлараро ва динлараро диалог билан мусулмон қилмоқчими, давлатларни исломий қилиб, кейин Халифаликка бирлаштирмоқчими? Бундай тушунчалар билан одам ўз-ўзини алдаб юришигина мумкин.

Бу боши берк кўчадан чиқишнинг ягона йўли - Ислом дини дунёвийлик принципини қабул қилиши, бошқа динлар билан абадий бирга яшаш кераклигини тан олиши керак. Шундай бўлгандан кейин ҳам динлар ўртасида принципиал бўлмаган муаммолар бўлади, ана уларни оловлантирмаслик учун миллатлараро ва динлараро диалог керак.