06 November 2015
21:39 - Ислом Каримнинги югурдаги Рустам Азим ҳам ўзбекларни алдаш билан овора
Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимининг қўғирчоқ ахборот воситалари ҳеч бир таҳлилсиз Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, айни замонда, Молия вазири ҳам бўлган Рустам Азимнинг Тошкентда ўтказилаётган Халқаро Инвестицион Форумда айтган аҳмоқона гапларини тарқатдилар.

Бу саводсиз иқтисодчига кўра, Ўзбекистонда 2016-2020 йиллари ҳам Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми 8 фоиздан ортиб борармиш. Бу ерда дарҳол таҳлил лозим. Маълумки, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим йиллардан бери айнан шу рақамни айтиб, Ўзбекистоннинг иқтисоди ўзи раҳбарлигида дунёда ҳаммадан кўроқ тезлик билан олға кетаётганини иддао қилади, аммо ЯИМнинг абсолют миқдори қанча эканлигини айтмайди.

Ҳамма гап шундаки, киши бошига ЯИМ ҳажми бўйича 2005 йилда Қозоғистондан 5,5 баравар орқада эдик, ҳозир 8 баравар орқадамиз. Қозоқларда йиллик ўсиш 5-6 фоиз атрофида эканлиги бу мамлактнинг оммавий аҳборот воситаларидан маълум. Иқтисоднинг юксалишида улардан олдинда бўлсак, қандай қилиб, улар билан орамиздаги фарқ камайиш ўрнига ортиб бормоқда? Жавоб жуда ҳам оддий - Ислом Карим ҳам. унинг югурдаги Рустам Азим ҳам, ёлғон гапиришмоқда.

Нима, Тошкентда гўёки халқаро форумга келган мутахассислар шундай нарсаларни билмайдиларми?

Ҳамма гап шундаки, Тошкентда ўтказилаётган Форумнинг ўзи масхарабозлик, Форумда қатнашиш учун мутахассислар эмас, Форум баҳонасида ўзбекларнинг ҳисобига кайф-сафо қилиб кетадиган халқаро аферистлар келишган. Уларни Рустам Азимнинг валдирашлари қизиқтирмайди ҳам.

Рустам Азим Ислом Каримнинг бошқа бир гапини ҳам қайтарибди. Унга кўра, "Ўзбекистонда миллиардерлар бўлмаган ва бўлмайди ҳам". Бу "иқтисодчи" ҳам катта бойларни ўғри сифатида кўради. У тушунмайдики, 1 млрд доллар бойлиги бор одам, бутун оиласи билан ҳар куни Парижга ўз учоғида овқатланишга бориб келса ҳам, қанчалик кайф-сафо қилса ҳам, йилига ўзи ва оиласи учун бир неча 10 миллион доллардан кўп пул сарфлай олмайди. Хўш, у қолган 900 миллион доллардан кўп пулни нима қилади? Бойлигини яна ҳам ошириш учун катта инвестицион лойиҳалар билан шуғулланади.

Ўзбекистонда катта бойлар, яъни миллиардерлар бўлмас экан, катта инвестицион лойиҳалар билан шуғулланувчилар ҳам бўлмайди. Чет эллик инвестициялар ҳам керак, аммо ҳар қандай давлатнинг кучи ўз ичидаги инвесторлардир.

Шунақа оддий нарсаларни тушунмайдиган Ислом Карим ва Усмон Азим кабилар устимизда ўтирар экан, Ўзбекистон ҳеч қачон қашшоқликдан чиқолмайди. Демак, фаровон бўлишни истасак. авваламбор мавжуд тожиклар режимни елкамиздан улоқтириш керак. Бунинг учун эса, овқат ейиш ва туалетга боришдан бошқа дарди бўлмаган ўзбекларнинг кўзини очиш шарт. "Бирлик" ва "Ҳаракат" айнан шуни қилмоқдалар.