06 November 2015
07:30 - Бу эътиборга лойиқ: Обама ҳам русларнинг Мисрда ҳалокатга учраган учоғида бомба бўлиши эҳтимоллигини гапирди
АҚШ Президенти Барак Обама ҳам Мисрнинг Синай яримороли осмонида ҳалокатга учраган русларнинг йўловчи учоғида бомба портлаган бўлиши мумкинлиги ҳақидаги тахминларни гапиришга бошлабди. Бу ҳақда Reuters агентлиги СNN телеканалида тарқатилган Обаманинг сўзларига асосланиб ёзган.

Обама шундай дебди: "Бирон нарса гапиришдан аввал ўз тадқиқотларимизни ўтказишимиз ва ўз истиҳборат органларимизнинг хулосаларини эшитишимиз лозим. Аммо, у учоқда бомба борлигининг эҳтимоллиги аниқ бор".

Аввал бундай эҳтимоллик ҳақида турли тадқиқотчилар гапиришга бошлашди, кейин уларга Буюкбритания Бош вазири Дэвтд Кэмерон қўшилди. Мана энди гал АҚШ Президентига келибди. Обамадек сиёсатчи унга ўз истиҳборатчилари кучли аргументлар етказишган бўлсагина бундай баёнот бериши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.

Айни замонда, аввал Украина, энди Суриядаги воқеалар туфайли Россия билан Ғарбнинг қарама-қаршилиги чўққига чиққан пайтда, Буюкбртания ва АҚШ келишган ҳолда русларни нималардир қилишга ундовчи провокация қилаётган бўлишларининг эҳтимоллиги жуда оз, аммо йўқ эмас.

Воқеаларни диққат билан кузатиб бориш керак, холос.