06 November 2015
02:31 - Нурсултон Назарбой Лондон ва Парижда юксак даражали учрашувларда , Ислом Карим Оқсаройдаги инида карисларининг вазир ўринбосари билан биргаликда
Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой икки кундан бери Лондон ва Парижда юксак даражали учрашувлар ўтказаётгани, европалик инвесторларни Қозоғистонга таклиф қилаётгани ҳақида хабарлар берар экан, Ўзбекистон Президенти Ислом Карим Оқсарой ва Кўксарой номли инларидан чиқмасдан ҳаётини ўтказаётгани, ўзбек миллати ва Ўзбекистон давлатини Лубянканинг топшириғи билан ўлдираётганини ҳам урғулардик. Танқидларимиз қулоғига етиб борди, шекилли, Ислом Карим инида ўтирмаётгани ва инида ўтириб ҳам катта ишлар қилаётганини кўрсатиш учун бўлса керак, кеча Корея Республикасининг вазир ўринбосарини қабул қилибди. Ислом Каримнинг меҳмони Саноат, савдо ва табиий ресурслар вазирининг биринчи ўринбосари Ли Хван Соп бўлган.

ЎзАнинг бу учрашув ҳақидаги хабарда Ислом Карим ва Ли Хван Сопнинг умумий расми ҳам йўқ. Ислом Каримнинг эса, ҳар доимгидек яхшилаб ретуш қилинганалоҳида расми бор. Қаранг, у бечора 4 кун аввал Жон Керри билан учрашгандаги расмда қандай ғариб аҳволда эди, бугунги ретуш қилинган расмда эса бутунлай бошқача.

Мустақил бир давлатнинг президенти бошқа бир давлат вазирининг ўринбосари билан учрашишининг ўзи кулгилидир. Қолаверса, Корея Республикаси СССР ва АҚШнинг 1945 йилдаги келишуви остида тузилган икки давлатдан бири бўлиб, у аввал феълан АҚШнинг назорати остида бўлган ва капиталистик иқтисодга асосланган. Ўз вақтида СССР ва Хитой назорати назорати остида бўлган Корея Халқ Демократик Республикаси эса, ҳали ҳам социализстик иқтисод билан яшамоқда.

Демак, Корея Республикасида иқтисоднинг асосий тизгинлари давлатдан мустақил бўлган бизнсменлар ва улар яратган ширкатлар қўлида. Хўш, шундай экан. Ислом Кариминг вазир ўринбосари билан учарашувининг маъноси борми? Йўқ.

Айнан шу нарсани тушунган Нурсултон Назарбой чет эл сафари пайтида бўлсин, Остонада бўлсин, катта бизнесс эгалари билан учрашиб, уларни Қозоғистонга инвестиция қилишга чақирмоқда ва катта муваффақиятларга эришмоқда. Ислом Карим эса, хўжа кўрсинга учрашувлар қилишдан нарига ўтолмайди.