05 November 2015
18:43 - Путин учун яхши хабар: Европа банки Россияда ЯИМ бу йил 4,5% эмас, бор-йўғи 4,2% га ўпирилишини прогноз қилди

Европа Реконструкция ва Тараққиёт Банкига кўра, 2015 йилнинг натижалари бўйича Россияда Ялпи Ички Маҳсулот аввал тахмин қилинаётгандек 4,5% эмас, бор-йўғи 4,2% ўпирилиб тушар экан.

Бу банк май ойидаги прогнозларида Россиянинг Ялпи Ички Маҳсулоти йил охиригача 4,5% га тушишини проноз қилганди, мана энди йил охирига 1,5 ой қолганда, тушуш 4,2 фоиз бўлиши билдирилди. Маълумки, ЯИМ - давлатлар иқтисодининг асосий кўрсатгичидир. Мутлақо кўпчлик мамлакатлара бу кўрсатгич озми-кўпми ортиб боарди. Ғарбнинг санкциялари остида қолган Россияда эса тушиш бўлмоқда.

Европа банки 2016 йил учун ҳам прогнозларини эълон қилди. Унга кўра, 2016 йилда Россиянинг Ялпи Ички Маҳсулоти 1,2% га тушади. Аввалги проноз 1,8%. экан.

Аммо, Ғарб Украина бўйича Минск шарномаси бажарилмаса, Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйламоқда. Тахмин қилиш мумкинки, айнан шундай бўлади ҳам. У ҳолда Россия иқтисодининг чўкиши яна ҳам тезлашади.