05 November 2015
16:02 - Инглизларнинг Daily Mail газетаси Қиролича ва оиласини диктатор Нурсултон Назарбойнинг оёғи остига ётишда айблади

Бу газетада эълон қилинган мақола сарлавҳасининг ўзиёқ ҳамма нарсани англатади - "Қозоғистон диктатори учун қизил гилам тўшалди: Қиролича ва Йорк Герцоги Андрю (шаҳзодалардан бири - "Ҳаракат") баҳсли ҳукмдор Назарбоевни фахрий қорвул билан кутиб олиш маросимида ерга ётдилар."

Мақолада 75 ёшли Нурсултон Назарбоев темир мушти билан собиқ совет республикасини 26 йилдан бери бошқариб келаётгани, бу йил шубҳали 98 фоиз овоз билан қайтадан президентлтикка сайлангани, ҳозир отаси билан Лондонга келган қизи Дарига Бош вазир ўринбосари бўлиб, отасининг вориси ҳисобланиши айтилади. Табиий, Қозоғистонда инсон ҳуқуқлари топталаётгани, жумладан, норозилик намойишига чиққанлар ўққа тутилгани, мухолифат лидерлари қамоққа ташлангани, қийноқлар қўлланиши, диний репрессиялар, цензура борлиги алоҳида урғуланади.

Мақолага Нурсултон Назарбоев ва қизи Дариганинг Қиролича ҳамда шаҳзодалар билан тушган бир неча расми ва Назарбоевнинг Бош вазир Дэвид Кэмерон билан учрашуви пайтида олинган расми қўшилган.

Ўша расмлардан бирида Назарбоевнинг ёнида қизи Дарига, қаршисида Қиролича ва шаҳзодалар Андрю ҳамда Чарлзни кўраяпсиз.