05 November 2015
08:47 - Озорбайжонда якшанба куни парламент сайловлари бўлиб ўтди, ЕХҲТ унга кузатувчилар ҳам юбормади, бош айбдор мухолифатнингўзи, дейди Абдураҳим Пўлат
1 ноябрь куни бўладиган сайловлар олдидан бир гуруҳ ҳуқуқ ҳимоячиси ва мустақил журналистлар қамалди, АҚШ ва Европанинг талабларига қарамасдан улардан биронтаси ҳам озод қилинмади. Озорбайжон Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташиклотининг (ЕХҲТ) аъзоси бўлишига қарамасдан, бу ташкилот демократик бўлмаслиги аввалдан маълум бўлган сайловларга ўз кузатувчиларини ҳам юбормади. Ваҳолангки, ЕХҲТнинг Демократик Институтлар ва Инсон Ҳуқуқлари Бюроси номли ташкилоти айнан сайловларни мониторинг қилиш учун яратилган.

1 ноябрдаги сайловларни Илҳом Алиев ўзи истаган шаклда ўтказди. Энди янги параламент ҳам унинг қўғирчоғи бўлади. АҚШнинг Бокудаги элчиси янги парламент билан ишлайверишдан бошқа йўлимиз йўқ, деб баёнот берди. Европа ҳам шундай қилади.

Озорбайжонда аҳвол шундай эканлиги Ғарбнинг айбими? Йўқ, Ғарбдан бир нарсалар кутиб, ўзи ҳеч нарса қилмаётган мухолифатнинг айби. Қаранг, Озорбайжонда ўзини демократик мухолифат деб ҳисоблайдиган, аммо бир-бирларидан қандай фарқлари борлигини ўзлари ҳам тушунтириб беролмайдиган, лекин расман рўйхатдан ўтказилган бир қатор сиёсий партиялар бор. Улар вақти-вақти билан қоғоздагина қолиб кетаверадиган коалициялар тузадилар, аммо ҳеч қачон сайловларга умумий номзодлар рўйхати чиқармадилар, натижада уларнинг баъзилари паралментага бир-иккита депутат ўтқазишдан нарига ўтолмайдилар. Агар улар ростакам бирлашиб, умумий номзодлар чиқарсалар эди, парламентда кўпчилик бўлмаса ҳам, Илҳлом Алиев ҳисоблашишга мажбур бўладиган фракция тузолган бўлардилар.

Шундоқ экан, ҳамма айб Озорбайжон мухолифатининг ўзидадир. Уларни бирлашишга мажбур қилоладиган фуқаролар жамияти йўқлиги ҳам ўз-ўзидан маълум. Аммо, бу нарса мухолифатчиларни оқлай олмайди.

Мен яхши биламанки, дейди бу хусусда “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, озорбайжон халқининг бўлаётган жараёнларни тушуниш даражаси ўзбеклардан фарқсизлигидан ташқари, мухолифат ичидаги бирлик-баробарлик йўқлиги масаласида ҳам аҳвол ўзимиздаги каби

Мен, мухолифат ичида ички уруш очиб бўлса ҳам, ягона кучли мухолифат яратиш йўлида кураш олиб бормоқдаман. Ақли бор одамларнинг ҳаммаси буни кўриб турибди. Бу ишни охирига етказиш бизнинг вазифамиз, ҳатто мажбуриятимиз. Биз ўзбек миллати олдидаги мажбуриятимизни албатта бажарамиз.