04 November 2015
21:11 - Тошкентдаги АЁҚШларда турнақатор навбатлар юзага келди

Қарийб бир ойдан бери пойтахт ва вилоятларда давом этаётган автоуловларнинг бензин тақчиллиги энг юқори босқичга чиқди. Тошкентда турнақатор навбатларнинг узунлиги қарийб бир чақиримга етди. “Ўзнефтмаҳсулот” ширкати вазиятни ҳайдовчиларнинг нафси ёмонлиги, ортиқча бензин сотиб олаётгани каби кулгили изоҳлар билан хаспўшламоқда. Вилоятларда эса бензин йўқлигига аллақачон кўникишган.

“Ўзнефтмаҳсулот” ширкатига кўра, Тошкент шаҳрига ҳар доимги меъёрда нефть маҳсулотлари етказиб берилмоқда. Бензин камайиб, нархи қимматлашиши тўғрисидаги шов-шувлар сабабли ҳайдовчилар заҳира яратиб олиш мақсадида навбатга туришмоқда эмиш. Мамлакатимизда автобензин ва бошқа ЁММлар таъминоти бўйича муаммо йўқ ва бўлмасмиш.