04 November 2015
09:13 - Наманганда ЎИҲга одам ёллаган шахс судланди
Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти судида “Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган шахсларга нисбатан маҳкама жараёнлари якунланган. Маҳаллий газетларнинг кечаги сонида Наманган вилоят судида ўтган жараёнда 4 шахсга нисбатан ҳукм ўқилгани таъкидланади.

“Ўзбекистон исломий ҳаракати” га одам ёллашда айбланган ҳамюртларимизнинг ҳар бири 7 йилдан 8 йилгача бўлган муддатларга озодликдан маҳрум қилинган. Улар Покистон, Афғонистон ва Туркия ҳудудларидаги жангларда иштирок этиш учун одам ёллашган.

Уларнинг асл мақсадини ҳам тахмин қилиш қийин эмас. Ёлланганлар ўша мамалакатларда Толибон, ИШИД ва бошқа террористик гуруҳларга қўшилиб дарс олишади, кейин Ўзбекистонга қайтиб, маҳаллий жиҳодни бошлашади.

Эслатиб ўтиш керакки, 1994-1999 йиллари “Ўзбекистон исломий ҳаракати” "Эрк" партиясининг ҳаромий Салой Мадамин раҳбарлигидаги гуруҳи билан биргаликда Ўзбекистонга жиҳод олиб кириш ҳаракатида бўлган эди. Демак, ўша йўналишдаги ишлар ҳалигача давом этмоқда.