02 November 2015
19:57 - Даҳшат: Бу йилнинг ўзи Германияга 600 минг қочқин келибди, улар асосан мусулмонлар, Исломда ислоҳотлар қилинмагунча Ислом дунёси қашшоқликдан чиқолмайди
Жаҳон ахборот воситалари Германия канцлери Ангела Маркелнинг бу йилнинг 9 ойида Германияга 600 минг қочқин келганини, йил охиригача уларнинг сони 1 миллионга чиқишини айтмоқда. Ангела Маркел бунинг қаршисида чегараларни ёпиш ҳақида эмас, қочқинларни жойлаштириш ҳақида ўйлаш ва ишлаш кераклигини урғулаган.

Маълумки, 25 октябрда Брюсселда ўтказилган ЕИ саммитида ҳам айнан шу масалаларни ўйлашди ва иш қилишди, ҳамма мамлакатларга қанчадан қочқин олиш кераклиги ҳақида квоталарҳам белгилашди. Аммо, булар асосий муаммони ҳал этмайди. Чунки, қашшоқ мусулмон ўлкаларидан уруш бўлмаса ҳам қочадиганларнинг сони ортиб бораверади. Аслида, ҳозирда ҳам одамларни қочишининг сабаби, урушдан ҳам ҳам кўпроқ ўз мамлакатларидаги қашшоқликдир.

Демак, мусулмон мамлакатларининг ривожланиши учун ёрдам бериш керак. Ривожланиш учун демократия керак. Мусулмон давлатларида демократияни ривожлантириш эса, исломий давлат яратиш, ҳамма мусулмонларни шариат қоидаларида яшашга мажбур қилиш ниятидаги Ал-Қоида, Толибон ва ИШИД каби ташкилотларнинг фанатикларига йўл очишдир. Демак, “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат шу йил бошларида АҚШ Президенти Барак Обамага, шу кунларда Давлат Котиби Жон Керрига ёзган хатларида айтилганидек, Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча Ислом дунёсида ҳақиқий демократия, демак, ҳақиқий ривожланиш бўлолмайди.

Шундай экан, Ғарб Ислом дунёсига айнан шу масалада ҳам ердам бериши керак.