02 November 2015
17:21 - «Эзгулик» Жамияти Сирдарё вилоят фаолларидан Ислом Каримга мурожаатнома
Ўзб.Респ.Президенти И.А.Каримовга
Ўзб.Респ. Бош Прокурори И.Б.Абдуллаевга

М У Р О Ж А А Т Н О М А
(Назорат тартибда иккинчи бор)

Ўзбекистон ҳуқуқий демократик давлат

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Ихтиёр Бахтиёрович, аввало сизларни ўта маъсулиятли лавозимга қайта сайланиб, тайинланганлигингиз муносбати билан Ўзбекистон Инсон Хуқулари «Эзгулик» жамияти фаоллари беғараз ҳамда холисона қутлайди.

Мазкур мурожаатни ёзишга ундаган омил - эшитишимизча Сизнинг ҳафтани тегишли кунларида фуқароларни шахсан қабул қилишни бошлаганлигингиздир.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик» жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими 9 йилдан буён 15 маротаба Ўзб.Респ.нинг «Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари тўғрисида»ги Қонунига ҳамда Қонунийликга амал қилган ҳолда барча талаб этилган қонуний меъёрий ҳужжатларни такдим этиб, мурожаат этилсада, бироқ Сирдарё вилоят Адлия бошқармаси томонидан қайтадан давлат рўйхатидан (Ўзб.Респ. Вазирлар Махкамасининг 2014-йил 10-мартдаги 57-сонли қарори ижросига кўндаланг қўйишиб…) ўтказмай келаётганлигини, бу билан Қонунийликга риоя этилиши устидан назорат қилувчи Давлат ташкилоти, Адлия тизимида ишлаётган мутасаддиларининг ўзлари Қонунийликга бўйсинмай қарши чиқишаётишганликларига Ўзбекистон ҳукумати қандай изоҳ беради…

Яқин вақтларда Сизга Сирдарё вилоятида содир этилиб, бироқ очилмай қолган қотиллик, босқинчилик, талон–тарожлик, коррупция, сохта айбловлар, номусга тажоввуз каби ва бошка жиноятлар, уларни ғараз ва ўзоро манфаатдорлик эҳтимоллари мақсади ортидан лозим даражада ўз ваколатлари доирасида қонуний кўриб чиқмаган Қонунийлик ва Суд-ҳуқуқ тизими айрим идоралари ҳамда мутассадиларининг амалдаги процесуал қонунчиликга хилоф тарздаги хатти-ҳаракатлари фактлари юзасидан ҳисобот тақдим этиш арафасидамиз. (ҳозирда тайёрланмоқда…)

Дастлаб, Сизнинг этиборингизга Сирдарё вилоятида содир этилган ва содир этилаётган уйдирма «Пора олиш» жиноят иши ва босқинчилик қилишининг шубҳали тарзда ўзгартирилиши ҳолатлари, (Ўзбекистон Республикаси Олий Суди хамда ЖИБ Сирдарё вилояти судларида кўриб чиқиб, сохта сўзларни киритишиб, ноқонуний қарорлар қабул қилинган…) мазкур қонунбузилиш аломатлари устидан Сирдарё вилоят прокуратурасига мурожат этилгач, протест келтириш рад этилганлиги, бироқ кечиктириб бўлмас янги ҳолатларнинг жамиятимиз томонидан ўрганиб, адвакатлар ва соха мутахасислари фуқаролари асосида олиб борилаётган мониторинги хулосалари хақида Сизни хабардор этмоқчимиз.

Мурожатномамизга қўшимча илова этилаётган айрим ҳужжатларда тавсилотлар ёритилганлиги муносабати билан фикримизни қисқа шаклда баён этамиз:

1 Ташкилотимизга мурожаат этган Сирдарё вилоят, Мирзаобод туман, Деҳқонобод хўжалигида яшовчи фуқаро Ғулом Йўлдошев ўз фарзанди Ғайрат Ғуломович Йўлдошевнинг Олийгоҳни контракт асосида битириб, Гулистон шаҳар Солик идорасида иш бошлаганлигига эндигина 3- ой бўлса-да стажёр бўлишига карамай, ДСИ идораси бошлиғи (Зокиров) нинг буйруғи асосида (илова 1-да) Гулистон шаҳри Навоий шох кўчасида жойлашган савдо дўконини текшириш асносида мазкур юридик субектининг давлатдан кўп миқдорда миллионлаб қарздорлиги аниқлангач, ёш солиқчи қонун доирасида савдо шаҳобчасини мухрлаган. Шу заҳоти 3 нафар МХХнинг Сирдарё вилояти Бошқармасида маъсул лавозимда ишловчи мулозими етиб келишиб, Ғайрат Йўлдошевдан дўконни яхшиликча очишни талаб этишган, У талабни рад этгач, улар ДСИ раҳбариятига қўнғироқ қилишган раҳбарият ёш назоратчига телефон орқали дўконни 3-4 кунга очиб туришни буюрган. МХХ ходимлари кетиш олдидан Ғайрат Йулдошевга қарата: «ҳали ишлаганингни, юрганингни кўраман деб» таҳдид қилган….

Шу вақтдан бошлаб ёш мутахасис, (стажёр) Ғайрат Йўлдошевга раҳбарият тарафидан босим ва тазиқлар бошланиб кетган, у «Билдирги» ёзган, ишдан кетиш тўғрисида ариза ёзган, ҳудудий хизмат участкаси ўзгартирилган, (нусхалари иловада) ниҳоят ордан икки ҳафта ўтмай, шубҳали тарзда «Пора олиш» сценарийси бўйича ҳибсга олиниб (Сирдарё вилоят МХХБ мутасаддилари сўзини устидан чиқишган кўринади) судга тортилган….(хали ҳанузгача ушбу бегуноҳ фуқаро Ғайрат Йулдошев ноқонуний қамоқда сақланмоқда)

2. Ташкилотмизга мурожаат этган Сирдарё вилояти Ховос тумани «Қаҳрамон КФЙ Ойбек кучаси 55/1 хонадонда истиқомат қилувчи Абдуллаевлар оиласи такроран мурожатлар этиб, 2014 йил 6 апрел куни кундузи уларнинг қонуний савдо дўконига, шу куни тунги соат 23-30ларда эса уларнинг тинчини бузиб, турар жойларига бостириб кириб, уларни ҳақоратлаб уриб-дўппаслаб тан жароҳатлари этказишган (ТТЁга мурожат этган, судга оид тиббий экспиртиза хулосалари мавжуд) муқаддам 3 марта оғир жиноятлар содир этиб (Қотиллик безорилик…) Судланиб, муддат ўтаб чиққан рецидив шахс А. Боймирзаев бошлиқ бир гуруҳ кимсаларнинг жиноий қилмишлари Сирдарё вилоятидаги қонунийлик, ҳуқуқ–тартибот ҳамда Суд ҳайътлари томонидан етарли текширилмай, аксинча Абдуллаевларнинг ўзларига нисбатан ҳатто жиноий жавобгарлик белгиланиб катта миқдордаги жарималарга тортилиб, Конституцион фундаминтал ҳуқуқлари қўпол тарзда бузилиши оқибатида (бу иш бўйича ҳам ноқонуний суруштурув, тергов дастлабки суд жараёнларидаги қонунбузилиш фактларига Сирдарё вилояти Прокураси протест келтириш рад этди, иловада) Абдуллаевлар оиласи бу иш адолатли, қонуний ечим топилмагунича, ҳатто Республика Президенти қабулига ўз ҳақликларини исботлашларига аҳд этишган…(ушбу Абдуллаевлар оиласига ИИБ, Прокуратура, Суд мутасаддиларининг ғайриқонуний фаолиятлари (кирдикорлари) Қонунийлик ҳамда Ўзбекистон Ҳукумати олдида фош бўлаётган бир пайтда, шарманда бўлмасликлари учун хаспушлаш мақсадида руҳий босимлар, турли-хил таҳдидлар, уйдирмаларва куч ишлатиш каби мажбуран айбдор қилишлик учун имзо чектиришлар (Конституцион ҳуқуқлари топталмокда) ҳозирги кунда ҳам давом этмоқда…

Муҳтарам Ислом Абдуғаниевич, Ихтиёр Бахтиёрович, Сизларга қисқача баён этилган ҳозирча бу иккала содир этилган ва бошқа содир этилаётган воқеалар кенг жамоатчиликка маълум ҳамда улар бу ишлар бўйича ниҳоят Қонун, Адолат, Ҳақиқат тантана қилишини кутмоқдалар. Шу сабабли иккала ҳолат юзасидан шахсан ўзингиз ваколатингиз доирасида шахсий назорат ўрнатишингиз ҳамда тегишли қуйи органлардан ва Ўзбекистон Республикаси Олий Судида кўрилаётган (Г.Йулдошев ҳамда Абдуллаевлар иши) жиноят ишлари материаллари билан тўлиқ танишиб чиқишингизни, агар лозим топсингиз жабрланган оила аъзоларини, адвокатини, ёҳуд бу ишларни мониторингини олиб бораётган Ўзбекистон Инсон Хуқуқлари «Эзгулик» жамияти вакилларини ўзингизга маъкул бир вақтда қабул қилишларингизни илтимос қилар эдик.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари «Эзгулик»
Жамияти Сирдарё вилоят фаоллари