30 October 2015
14:28 - “Жамоати таблиг” Лондонда 9 минг киши сиғадиган масжид қуришга рухсат ололмади

1926 йили Ҳиндистонда қурилиб, ҳозир тахминан 150 мамлакатда фаолият олиб бораётган, аммо Ўзбекистонда ва яна бир қатор мамлакатларда тақиқланган бу ташкилот ўз мақсади сифатида “Ислом динининг ҳамма қадриятларини ҳамма етказиш” деб белгилаган. Шу жамиятни Англиядаги қаноти ёки бўлими 18 йилдан бери Лондон шаҳрининг шарқий қисмида 9 минг киши намоз қололадиган катта масжид қуриш учун рухсат ололмасди. Унинг аввалги рад жавоблари бўйича берган апелляциси яна рад этилгани ҳақида кеча The Guardian газетасининг сайти хабар берди.

Masjid-e-Ilyas номи берилиши тушунилаётган бу ибодатхона сатҳи 17 акр (0,4 гектар) бўлган ерда қурилиши керак эди.

Ислом фанататизми, экстремизми ва ниҳоят терроризми дунёга хавф соладиган нутқага келгани сабабли, ҳозир жаҳонда Ислом динига муносабат манфий тарафга ўзгариб бораётган табиийбир. Маълумки, Англияда экстремизмни тарғиб қилиш айби билан мавжуд масжидларни бекитиш ҳоллари ҳам бўлмоқжа. Бу амалиёт кенгайиши ва Ғарбда кенгайиши муқаррар.

Масжидларни бекитиш ёки янгиларини қуришга рухсат бермасли ҳолва, дейди мухбиримиз. Ислом динининг ўзи ислом терроризмига қарши кураш бошламас экан, Исломни тақиқлашга ўтилиши мумкин. Ишни бунга етказмаслининг ягона йўли – Исломда фундаментал исоҳотлар ўтказиш, Қуръоннинг ўрта асрлардан ҳам аввал қилинган таҳлили, яъни тафсирини ўзгартириш ва дунёвийлик/секуляризм прингципини қабул қилишдир.

“Жамоати таблиг” баъзи мамлакатларда тақиқланганини ҳам тушуниш мумкин. Чунки, Қуръоннинг хато тафсирига кўра, давлат исломий бўлиши, ҳамма шариат қонунлари бўйича яшаши кераклиги ҳозирча Ислом дининг асосий қадриятларидан биридир. Бу каби қадриятларни ҳаммага етказиш – ҳаммани ИШИД ёки у каби террористик ташкилотларга қўшилишга чақириш бўлиб қолади.

The Guardian газетасидан олинган расмда янги масжид қурилиши мўлжалланган жой.