29 October 2015
15:20 - Абдурашид Дўстим толибларга кучини кўрсатмоқда, аммо ўзбек миллатининг аҳволи жаҳон бўйича аянчли

Русларнинг Интерфакс агентлиги манба кўрсатмасдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистон ҳукуматининг расмий ҳарбий кучлари тарафидан Туркманистон билан чегарадош Форёб вилоятининг Гормач туманида қуршовда қолган афғон аскарларини озод қилиш вақтида Толибоннинг 140 жангариси ўлдирилган. Гормач 10 кун аввал Толибон таарфидан босиб олинган ва бу туман полицияси бошлиғи Абдул Мажид Гилембофи ўлдирилган эди.

“Ҳаракат”нинг афғонистонлик мухбири аввал хабар берганидек, ўзбекларнинг Афғонистондаги миллий лидери, ҳозир феълан Афғонистон вице-президенти Абдурашид Дўстим Форёбга келиб, толибларга қарши "Қилич" номли операцияни шахсан ўзи бошқаришни бошлаган эди. Аммо, минг афсуски, моддий имконятимиз йўқлиги туфайли у ердаги мухбиримиз ҳамма нарсадан вақтида хабардор бўлолмайди. Афғонистон каби мамлакатда, бунинг устига уруш кетаётган мамлакатда, хабарчилик билан шуғулланиш осон эмас.

Қолаверса, хабарчиликда ҳам ҳозир ҳар бир қадам пулсиз бўлолмайди. Аввал бу ҳақда хабаримизда ёзганимиздан кейин, чет эллардан яшайдиган икки ўзбек Афғонистондаги мухбиримизга ёрдам беришга тайёр эканлигини билдирган эди. Аммо, бу урвоқ ҳам бўлолмайдиган нарса. Ўзбекларнинг кўпчилиги эса, минг афсуски, бугунги аҳволимиз билан мутлақо иши ҳам йўқ. Айнан шу сабабдан 3-5 млн ўзбек яшайдиган Афғонистонда ўзбекча мактаб ёки синф йўқ. Айнан шу сабабли Қирғизистонда яшайдиган 1 млн ўзбек ижтимоий-сиёсий майдонда овозини ҳам чиқаролмайди. Айнан шу сабабдан Ўзбекистонда Ислом Карим раҳбарлигида тожиклар режими ҳукмронлик қилмоқда.

Айнан шу сабабдан, 1996 йили Толиблар Абдурашид Дўстимнинг атрофидан чиққан хоинлар ёрдамида Мозори Шарифни босиб олганда, “Озодлик” радиосининг ўзбек хизматида ишлайдиган ҳаромий хабарчилар ва 53-54 лақабли хоин Салой Мадамин Толибонни олқишлашган эди.

Ўзбек миллатининг аҳволи ўта аянчли, аммо “Бирлик” ва “Ҳаракат” чекинмоқчи эмас.