29 October 2015
07:39 - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масхарабозлик билан, журналистларимиз жиноят қилиш билан ҳам овора
Ўзбекистон режимининг қўғрчоқ ахборот воситалари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тарқатаётган маълумотларни ҳеч қандай таҳлилсиз эълон қилиб масхарабозликка, аслида, аҳолига нисбатан қилинаётган жинотларга шерик бўлмоқдалар. ЖиноятнМеҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги масхарабозлик билан, журналистларимиз жиноят қилиш билан ҳам овора
инг асосида халқни алдаш ётади.

Бу вазирлик ҳар йили 1 миллионга яқин янги иш ери яратилганини гапиради. Шундай экан, мустақилликдан аввал ҳам бизда иш ерлари бор бўлганини ҳисобга олсак, ҳозир Ўзбекистонда камида 30-40 миллион иш ери бўлиши керак. Бундай бўлиши мумкинми? Табиий, йўқ. Ҳамма гап шундаки, дунёнинг ҳамма ерида, Ўзбекистонда ҳам, ҳар йили тўхтовсиз иш ерлари яратилади, аммо жуда кўп иш ерлари ёпилади. Вазирлигимиз эса, бу ҳақда маълумот беришни унутиб қўйиб, оддий одамларни қўйиб туринг, бечора Ислом Каримни ҳам алдаб юради.

Вазирликнинг кеча тарқатган маълумотларига кўра, чел элда қайтиб келган меҳнат муҳожирларидан 190 мингга яқини ўзимизда иш билан таъминланибди. Бўлиши мумкин. Аммо, Россияда минг доллар атрофида ойлик олаётган мардикорларимиз Ўзбекистонда қанча ойлик оладилар? Табиий, хабарчиларимиз бу ҳақда оғиз ҳам очишмайди.

Бизда ўртача ойлик Россиядан 10 бараварча кам эканлигини ҳисобга олсак, мамлакатга қайтган меҳнат муҳожирларимиз 100 доллар атрофида ойлик оладиган бўлишса ҳайрон қолмалик керак. Ҳайрон қилмаслик мумкин, аммо улар 100 долларга қандай қилиб оила тебратадилар? Бу саволга жавобни журналистлар қидиришлари, ҳукумат раҳбарларини бу каби саволлар билан тош бўрон қилишлари кеак.

Акс ҳолда, улар журналистлар эмас, миллатни алдаб юрган жиноятчилардир.