28 October 2015
12:16 - Толибон Афғонистоннинг Дарқад шаҳрини босиб олди, аммо у Марказий Осиёга кирмайди
Жаҳон ахборот воситалари Толибон жангарилари Афғонистоннинг шимолий-шарқидаги Таҳор вилоятидаги Даркад шаҳрини бугун эрталаб босиб олганини хабар қилдилар. Бу кичкинагина шаҳарча Тожикистон чегарасига сал кам ёпишган.

Маълумки, Толибоннинг бир қисми ИШИДни Халифалик сифатида тан олиб, унга қўшилган ва охирга ойларда янада фаоллашган. Шу сабабли савол туғилади – Толибон ҳозир Марказий Осиё деб ҳисобланадиган давлатларга қарши ҳам ҳужумга ўтадими?

Йўқ, дейди мухбиримиз. Чунки, Толибон ёки ИШИДнинг ҳужумга ўтишига ҳожат йўқ. Марказий Осиёнинг, қолаверса, Ислом дунёсининг ҳар бир бурчагида аввалдан бўлган ҳужрачиларнинг, яни Қуръонни чуқурроқ ўрганиш мақсадида яратилган гуруҳларнинг маълум қисми, балки, катта қисми, аллақачон феълан ИШИД байроғи остига ўтиб бўлган. Айнан улар оёққа туришга бошлайдилар. Айнан улар ўзларини Оллоҳнинг Қуръон орқали берилган амрини бажариб, исломий давлат қуриш ва Халифаликга бирлашиш ниятидаги ҳақиқий мусулмонлар деб ҳисоблашади. Улар ўлимдан қўрқишмайди, чунки, жаннатга тушишларига ишонишади.

Ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунча на Толибон, на Ўзбекистон Исломий Ҳаракати, на ИШИДни йўқ қилиб, ҳужрачилар секин аста уларга қўшилишини тўхтатиб бўлмайди.

Расм афғонларнинг инглиз тилида ҳам хабар тарқатадиган ва Дарқад Толибон қўлига ўтганини ҳам хабар қилган pajhwok.com сайтидан олинди.