27 October 2015
22:36 - Япония Бош вазири Маркзий Осиё сафарини битирмоқда, навбатда АҚШ Давлат Котиби Жон Керри
Ўткан куни расмий ташриф билан Тошкентда бўлган Япония Бош вазири Шиндзо Абэ кеча Бишкекда эди, бугун эса Остонада. Нурсултон Назарбой уни давлат раҳбари сифатидан расмий кутиб олиш маросими ўтказди, иккала раҳбар яккама-якка ва кенгайтирилган шаклда учрашдилар.

Қозоғистон-Япания бизнес-форумида ҳам Шиндзо Абэ ва Нурсултон Назарбой иштирок этди (расмда). Қозоғистон Президенти Остонада 2017 йили ўтказиладиган жаҳоннинг энг обрўли “ЭКСПО-2017” халқаро кўргазмаси учун қурилаётган комплекс асосида Халқаро Остона Молиявий Маркази яратилишини эълон қилиб, япон компанияларини бу лойиҳада иштирок этишга чақирди.

Шиндзо Абэ Туркманистон Тожикистонда биздан ҳам аввал бўлганини ҳисобга олсак, унинг сафари бугун Остонда битса керак. Аммо, у Марказий Осиёдан кетар-кетмас бу ерга янги меҳмон келади. Бу – АҚШ Давлат Котиби Жон Керридир.

Жон Керри Марказий Осиёдаги ҳамма давлатларга ташриф буюрмоқчи. Жумладан, Бишкек, Самарқанд, Остана, Душанбе ва Ашхабодда бўлади. У Бишкекда Америка Университетининг кампусини очилишида иштирок этади, Самарқандда 5 мамлакат ташқи ишлар вазирлари билан учрашади. Ислом Карим билан ҳам шу ерда учрашса керак.

Тахмин қилиш мумкинки, биринчи марта Марказий Осиёга келётган Жон Керри асосан ислом терроризмига қарши кураш масаласини муҳокама қилади ва Марказий Очиё давлатларини бу ишда Россия билан эмас, Ғарб билан бирга бўлишга чақиради ва ундайди, балки, зўрлайди. Ислом Карим эса, ҳар доимгидек, ислом террористлари билан музокаралар олиб боришга ва бор муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилишга чақириб, Жон Керрини ичида кулишга мажбур қилади.