27 October 2015
21:17 - Ўзбеклар кўзингизни очинг, мамлакатнинг ғариб иқтисодий аҳволини сиздан яшириш давом этмоқда

Иқтисодий аҳволимизни халқдан бекитиш, аҳволни кўрсатадиган рақамларни эълон қилмаслик, оддий одамлар тушунмайдиган баъзи рақамлар эълон қилинса ҳам, уларни тушунтирмаслик ва таҳлил қилмаслик анъанаси Ўзбекистонда давом этмоқда.

Масалан, бугун Самарқанд ва Наманганда “2015 йилнинг тўққиз ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифалари ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган фаоллар йиғилишлари” бўлиб ўтгани ҳақида мавжуд режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари хабар қилдилар.

Хабарларга кўра, Самарқанд вилоятида бу йилнинг 9 ойида Ялпи Ҳудудий Маҳсулот 8 триллион 197 миллиард сўм бўлган эмиш. Бўлиши мумкин, аммо шу рақамни биронта одам тушунадими? Йўқ. Уни таҳлил қилиш ва вилоятдаги аҳволни халққа кўрсатиш керак. Бундай қилиш ўша йиғилишда ҳисобот берган вилоят ҳокими З.Мирзаевнинг ва журналистларнинг вазифаси. Аммо, бундай қилинмаган.

Келинг, буни биз қилиб кўрайлик. Маълумки, Самарқанд вилоятининг аҳолиси 2,4 млн атрофида. Долларнинг расмий курси эса 2663,45 сўмга тенг. Демак, Ялпи Ҳудудий Маҳсулот Самарқандда 3,078 миллиард долларга тенг. Киши бошига эса 1минг 355 доллар. Ваҳолангки, Ўзбекистда Ялпи Ички Маҳсулот бу йил биринчи марта 59 млрд эканлиги эълон қилиганди, демак, киши бошига 2 минг доллардан озроқ. Бундан чиқди, Самарқандда киши бошига Ялпи Ҳудудий Маҳсулот Ўзбекистоннинг ўртачасидан 1,5 баравар кам, Қозоғистондан эса 12 баравар кам. Демак, Самарқандда ўртача ойлик Ўзбекистондаги ўртача ойликдан 1,5 ва Қозоғистондаги ўртача ойликдан 12 баравар кам.

Энди Наманганга ўтайлик. Бу ердаги йиғилишда нутқ сўзлаган ҳоким Б.Юсупов худди Ислом Карим каби мақтаниб, Ялпи Ҳудудий Маҳсулот бу йилнинг 9 ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,2 фоиз ортганини гапирган, аммо Ҳудудий Маҳсулотнинг абсолют миқдорини айтмаган. Ва тўғри қилган. Чунки, айтса эди, унинг ҳам шармандасини чиқарган бўлардик.

Ҳар доим айтадиган гапимизни қайтарамиз. Эй ўзбеклар, жумладан, самарқандлик ва наманганликлар, кўзингизни очинг. Ислом Карим раҳбарлигида Ўзбекистонда ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан, жумладан, З.Мирзаев ва Б.Юсупов кабилардан бугунги аҳволингиз бўйича ҳисобот сўранг. Бу режимнинг ва унинг З.Мирзаев ва Б.Юсупов каби халқни ўйламайдиган ялтоқларидан қутилиш учун ҳаракат қилинг. Акс ҳолад бундан ҳам баттар бўлаверасиз.