27 October 2015
07:40 - Тиниб-тинчимас Нурсултон Назарбой Қатарда, Ислом Карим инида

Казинформ агентлиги Қозоғистон Президенти Нурсултон Назарбой кеча расмий ташриф билан Қатарга келгани ва бу мамлакат амири шайх Тамим бин Ҳамад Ал Тани билан учрашгандан кейин икки раҳбар бир қатор ҳужжатлар имзолашганини хабар қилди.

Маълумки, аҳолиси 1,9 млн бўлган Қатар нафақат Араб дунёсинг, балки, бутун дунёнинг энг фаровон давлатидир. Бу ерда Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот 144 минг 400 долларга тенг, яъни Қозоғистондан 9 баравар, Ўзбекистондан 72 баравар кўп. ЯИМнинг ярми нефть ва табиий газдан олинади.

Тахмин қилиш мумкинки, Нурсултон Назарбой Қатарда Қозоғистонни танитиш билангина шуғулланмайди, ўз мамлакати учун фойдали бўлган ҳамкорликлар ҳақида келишади.

Инидан чиқмайдиган Ислом Каримдан энди хафа бўлишнинг ҳам кераги йўқ. Кеча Япония Бош вазири билан тушган расмидан ҳам кўриниб турибдики, у бечора учун энди сафарга чиқиш ҳам катта муаммо. У Оқ Сарой номли инида ўтказган ҳар бир кунидан хурсанд.