26 October 2015
06:21 - Руслар яҳудийларнинг кошери ва мусулмонларнинг ҳалолига тақлид қилиб, “православ стaндарти” яратмоқчилар

Яҳудийлар ўз динларининг талабларига риоя қилиб тайёрланган маҳсулотлар ва улардан тайёрланган овқатларни “кошер” деб атайдилар. Мусулмонлар эса, ислом талабларига жавоб берувчи маҳсулот ва овқатларни “ҳалол” дейишади. Кошер ва ҳалол атамалари ҳаётда кенгроқ маънода ҳам ишлатилади.

Ҳозир Россия ахборот воситаларида насронийликнинг руслар ҳам қабул қилган православ оқими талабларига мос келадиган озуқ-овқат маҳсулотлари учун “православ стандарти” яратиш мавзуси муҳокама қилинмоқда.

Бундай стандартлар дин расмийлари тарафидан ишлаб чиқарилиши кераклигини тушунганлар бу ҳақда Москва ва бутун Русия Патриархи Кирилга мурожаатлар қилишга ҳам бошлашнган. Турли даражадаги дин расимйлари ўз фикрларини билдиришга ҳам бошладилар.

Мухбиримизнинг фикрича, бу ташаббуснинг келажаги йўқ. Бундай стандартларга ростакам диний эътиёж бўлса, улар дин билан бирга баробар пайдо бўлиши керак эди. 2 минг йилдан кейин бу мавзуни кўтариш ножиддий ва сунъий кўринади.