26 October 2015
00:43 - АҚШ Россиянинг қўғирчоғи бўлган Ислом Карим режимига Жанубия Кореяда ишлаб чиқарилаётган ҳарбий машғулот учоғини сотишга йўл бермади

Жанубий Кореядан чиқадиган Korea Times газетасининг исми айтилмаган манбага асосланиб кеча хабар беришича, АҚШ Жанубий Кореяга Америка технологиялари билан чиқарилаётган ва ҳарбий машғулотларда ишлатиладиган Т-50 Golden Eagle учоқлардан 12 тасини 400 млн долларга Ўзбекистонга сотилишига йўл бермабди. Исми очиқланишини истамаган кореялик ҳарбийга кўра, Ўзбекистон Россия билан яқин алоқада бўлгани сабабли АҚШ ўз технологияларининг Россия қўлига тушишидан хавфсирамоқда экан.

АҚШнинг қарори тўппа-тўғри, дейди “Ҳаракат” мухбири. Давлат бюджети аҳолиси биздан икки баравар кам бўлган Қозоғистондан 3 баравар кам бўлган Ўзбекистоннинг бундай учоқлар олишга пули ҳам йўқ, бундай учоқлардан фойдаланиш қобилиятига эга бўган армияси ҳам йўқ. Учоқлар Россиянинг топшириғи билан сотиб олинмоқда эди, кейин учоқлар турли йўллар билан Россияга топшириларди.

Кореяликлар пул ишлаб қолиш мақсадидагина Ўзбекистонга учоқлар сотишни ўйлашгани шубҳасиз. Аммо, Korea Times газеасининг хабарида айтилишича, АҚШнинг ўзи ўз технологиялари асосида ишлаб чиқарилган бу учоқлардан 350 тасини миллиардлаб долларга Жунубий Кореядан сотиб олишни режалаштириаётган экан. Демак, Ўзбекистонниннг ёки Россиянинг бир неча юз миллиони, америкаликларнинг миллардлари олдида кореяликлар учун ҳеч нарса эмас.