25 October 2015
20:25 - Нима бало бўлди: Япония Бош вазири Тошкентга келди, Ислом Каримнинг ретуш қилинмаган расмлари эълон қилинди

Расмий ташриф билан Тошкентга келган Япония Бош вазири Шиндзо Абэ Ислом Карим тарафидан давлат раҳбари савиясида кутиб олиди. Япония конституцион-парламентар монархия бўлгани сабабли, сиёсий саҳнада Бош вазир биринчи шахс бўлгани учун шундай қилинган бўлса керак.


Шиндзо Абэ ва Ислом Каримнинг музокараларидан кейин Ўзбекистон ва Япония умумий қиймати 8,5 млрд доллардан кўпроқ бўлган қўшма лойиҳаларни амалга оширишга келишганлари эълон қилинди. 8,5 млрд долларнинг 5 милларди Японияники бўлади, қолган3,5 милларди Ўзбекистонники. Хабарларда нефть ва газ қидириш ишларини ўтказиш, хомашё қазиб олиш, кимё ва электротехника тармоқлари, автомобилсозлик, телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорлик тилга олинмоқда. Ўзбекистон учун бу соҳалардаги лойиҳалар жуда муҳимлиги ўз-ўзидан маълум.
Шиндзо Абэ ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиё билан Алишер Навоий театрининг таъмирлаш ишлари битгандан кейинги тантанали очиш маросимини ҳам ўтказибди.

Аммо, Япониялик меҳмоннинг келиши билан боғлиқ асосий янглик бутунлай бошқа. У шундан иборатки, сўнги йилларда биринчи марта Ислом Каримнинг ретуш қилинмаган, яъни қайтадан бўйлиб, президентни қирчиллама йигитек қилиб кўрсатадиган эмас, ҳақиқий бечораҳол расмлари хабарларга қўйилган. Ҳақиқиатда савол туғилади – Нима бало бўлди?