23 October 2015
22:29 - Францияда 43, Нигерияда 37 киши ҳалок бўлди, нима фарқи бор?

Бугун Францияда асосан қариялардан иборат туристларни олиб кетаётган автобус қарши йўналишда келаётган юк автомобили билан тўқнашиши ва иккала автомобилнинг ёниб кетиши натижасида 43 киши ҳалок бўлди. Бу – Францияда 33 йилдан бери энг кўп одам нобуд бўлган автоҳалокат бўлибди.

Нигериянинг шимолида эса, икки масжидда уюштирлган портлашлар натижасида 37 киши ҳалок бўлди, 107 киши ярдор бўлди. Демак, ўлганлар сони ортиши муқаррар. Ҳали ҳеч ким бу портлашлар учун маъсулиятни ўзи бўйнига олгани йўқ, аммо, ҳамма биладики, бу ерларда ўзини “Боко Ҳаром” деб атайдиган исломичилар ташкилоти шундай ишлар билан шуғулланади. Ҳеч шубҳасиз, бу портлашлар ислом террористларининг иши

Инсоният автомобиллар иштирокида ҳалокатларга, минг афсусуи, кўникиб бормоқда. Бошқа йўли ҳам йўқ. Аммо, ислом тероризмига ҳам кўникиш керакмасми?

Йўқ, дейди мухбиримиз. Агар одамзод бугун автомобиллардан воз кечишни истамаса, автоҳалокатларда ҳар куни минглаб одам ҳалок бўлаётганига чидашга мажбур. Аммо, ислом терроризми ҳақида буни айтиб бўлмайди. Чунки, ислом террористлари Қуръоннинг хато тафсиридан келиб чиқиб, ҳамма давлатларни исломий қиламиз, ҳаммани мусулмончиликни қабул қилишга мажбур қилиб, уларни шариат қонунлари билан яшашга олиб келамиз деб ўйлаётган аҳмоқлардан иборат.

Улар тушунмайдиларки, давлат исломий бўлолмайди. Давлат фақат дунёвий бўлиши мумкин ва керак.

Шундай экан, автоҳалокатларни йўқ қилиб бўлмаса ҳам, ислом терроризмини йўқ қилиш мумкин ва қилиш керак.