23 October 2015
20:44 - Қозоғистон миграция хизмати 121 нафар ўзбекистонликни ҳибсга олди
Бир қанча қозоқ нашрларининг ёзишича, сўнгги бир кун ичида ўзбек-қозоқ чегарасида мамлакат миграция қонунларини бузгани учун 121 ўзбекистонлик ҳисбга олинди. Биргина “Қоплонбек-авто” чегара пунктида 92 нафар ҳамюртимизнинг ҳибсга олингани айтилмоқда.

Ҳамюртларимизнинг ҳибсга олинишига уларнинг миграция полициясидан рўйхатдан ўтмаганлиги ва тегишли бир ойлик муддатда Қозоғистондан чиқиб кетишмагани сабаб бўлган.

Қозоғистон Россиядан кейин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тиркчилик қиладиган иккинчи йирик мамлакат ҳисобланади, дейилади хабарларда. Аммо, минг афсуски, Ал Хоразмий авлодлари бўлган ўзбеклар кечагина отдан тушган қозоқларнинг хизматкорларига айланб бораётганлари билан ҳам қизиқмайдилар. Улар учун энг муҳим нарса – бир бурда бўлса ҳам нон ейиш ва ўз вақтида ҳожатхонагабориб туриш имкониятига эга бўлиш.