23 October 2015
19:20 - Ўзбекистонда биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқариш кенгайтирилади
Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига кўра, кейинги 2 йил ичида биологик актив қўшимчалар (БАД) ишлаб чиқариш соҳасини янада ривожлантириш ҳамда маҳаллий хомашё асосида шундай маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналар ташкил этиш режалаштирилган. Мазкур корхоналар тизимини яратишга "Узфармсаноат", "Дори-дармон" ширкатлари ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги жалб қилинади.

Маълумотларга кўра, ҳозирда 70 дан ортиқ турдаги дори воситалари ва биологик актив қўшимчалар ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган 100 га яқин корхона фаолият кўрсатмоқда. Аммо уларнинг ишлаб чиқариш ҳажми ва кучи малакат аҳолиси учун етарли эмас.