22 October 2015
22:37 - Тошкент метросида рельслар янгилаётгани яхши, аммо қачон янги йўллар қурилади, қачон Ислом Карим улоқтирилади?
Ўзбекистон режимининг қўғирчоқ ахборот воситаларидан бири бўлган kun.uz Интернет нашри Тошкент метрополитенининг Чилонзор линиясида 18 километрлик рельс янгиланганини хабар қилибди. Хабарда Чилонзор, Ўзбекистон ва Юнусобод линияларидан иборат Тошкент метрополитенининг умумий узунлиги 39 километрни ташкил этиши, ушбу транспорт хизматидан ҳар куни 160-180 минг киши фойдаланаиши ҳам урғуланга ва бу йўловчи транспорт воситасини сифатини ошириш устида ишлар қилинаётгани айтилган.

Шундай ишлар қилинаётгани мақтовга сазовор нарса. Аммо, мавзуни кенгроқ ёритиш, тўғри таҳлил қилиш ҳар қандай ахборот воитасининг вазифаси, қолаверса, мажбуриятидир, кun.uz эса ўз вазифаси ва мажбуриятини бажармаган.

Тўла ҳақиқат шундан иборатки, Тошкент ва СССРниннг аҳолиси 1 миллиондан ортиқ бўлган шаҳарларида метро қуриш режаси Лениннинг 100 йиллигига бағишлаб 1970 йилда Москва тарафидан эълон қилинган. Тошкентда метро қурилиши яна бир неча йил ўтгандан кейин бошланган. Демак, тахминан 15 йил ичида Тошкент метроси ҳозирги тизимга эга бўлди. Мустақиллик йилларида Совет замонида бошланган Юнусобод йўналишида 2 ёки 3 станция қурилди, холос.

Хўш, мана мустақил бўлганимизга 25 йил бўлмоқда. Нега метрода янги йўллар, янги станциялар қурилмади? Ислом Карим ҳар бир нутқида иқтисоднинг асосий кўрсатгичи бўлган Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми ошаётгани билан мақтанса ҳам, унинг абсолют миқдори киши бошига Қозоғистондан 8 баравар камлигини яшириб келади. Буни “Бирлик” ва “Ҳаракат” очиқлади ва бундай иқтисоди бўлган Ўзбекистонни қолоқликдан чиқариб бўлмаслигини кўрсатиб берди. Табиий, бундай иқтисод билан метрони кенгайтириб бўлармиди?

Ўзбеклар Ислом Карим ва унинг ҳукумати олдига ҳозирги аҳволимиз ҳақида шундай саволлар қўйишни ўргансалар, ана ундан кейин ҳукумат иқтисодимизда фундаментал ислоҳотлар ўтказишга мажбур бўларди. Халқ индамай ўтирса, ҳукуматдагилар ўз чўнтакларини тўлдиришдан бошқа нарсани ўйламасликлари ўз-ўзидан маълум.