21 October 2015
00:31 - Руслар АҚШ ёрдамида Башар Асадга қарши урушаётган гуруҳлардан бирининг лидерини ўлдирди

Reuters агентлигининг хабарига кўра, 30 сентябрдан бери ИШИДга қарши ҳужумлар қилиш баҳонасида ўзининг дўсти Башар Асад режимига қарши курашаётган ҳамма қуролли гуруҳларни осмондан ураётган Россиянинг ҳарбий учоқлари 19 октябрда Жабал Акрад вилоятининг тоғли жойларида шу гуруҳлардан бирининг лидерини ўлдирибди.

Биринчи Соҳилбўйи Двизияси номли бу гуруҳ Эркинд Сурия Армияси байроғи остида Башар Асад режимига қарши курашаётган бўлиб, бу гуруҳга АҚШ бошчилигидаги коалиция қурол-аслаҳа билан ёрдам бермоқда. Бу гуруҳнинг ҳарбий раҳбари Басил Замо душунба куни ўлдирилганини гуруҳнинг матбуот котиби Фати Аҳмад тасдиқлабди. Басил Замо билан яна 15 жангари ва тинч аҳолидан 45 киши ўлдирилганини маҳаллий ҳуқуқ ҳимоячилари хабар қилишди.

Русларнинг бу ҳужуми ва Басил Замонинг ўлдирилиши АҚШ-Россия муносабатларини яна ҳам кескинлаштириши шубҳасиз.

Reuters агентлигининг хабаридаги ўша ҳужумни кўрсатувчи флторасм Россия Мудофаа вазирлиги тарафидан тарқатилган экан.