20 October 2015
19:16 - Рязанда бир ўзбекни поезд босиб кетди
Россиянинг Рязань шаҳрида мамлакатимиз фуқароси бўлган ўсмирни поезд босиб кетди ва у воқеа жойида ҳалок бўлди. Полициянинг фикрича, ҳамюртимиз темирйўлнинг пиёдалар ўтиши мумкин бўлмаган жойидан ўтишга ҳаракат қилган.

Фожианинг бошқа тафсилотлари аниқмас, аниғи шуки, иқтисодчи Ислом Каримнинг миллат бошига келтирган кулфатлари туфайли ўзбеклар чет элларда мардикорчилик қилишга ва ўша ерда ўлишга мажбур бўлмоқдалар.