20 October 2015
18:33 - Ўзбекларда 4 нафар эгизак туғиш кўпаймоқдами?
Маҳаллий матбуотда ёритилган бир хабарга кўра, Фарғонада Баҳромжон ва Насибахон Ёқубовалар хонадонида 4 нафар эгизак дунёга келди. Фарғона вилояти перинитал маркази шифокори Феруза Аҳроровага кўра, чақалоқларнинг аҳволи қониқарли, улар ўз вақтида тиббий муолажаларини олмоқдалар. Хабарда таъкидланишича, оиланинг тўнғич фарзандлари ҳам эгизак эди.

Навоий вилояти перинатал марказининг хабарига кўра, мазкур вилоятда ҳам бир аёл 4 нафар ўғил эгизаклар кутмоқда. Ҳомиладор аёлнинг аҳволи яхши, туғилажак чақаловлар нормал ривожланмоқда.