20 October 2015
07:21 - Ўзбекистонни бошқаролмаётган Ислом Карим МДҲнинг бошқарувидан нолибди, террористлар билан умумий тил топишга чақирибди

16 октябрь куни Қозоғистоннинг Оқмола вилоятидаги Бурабай шаҳарчасида ўтказилган МДҲ Давлатлари Раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ҳақидаги хабарларда Ўзбекистон Президенти Ислом Карим ҳақида ҳеч нарса йўқ эди де йиш мумкин. Унинг йиғилишда борлиги тилга олинган, холос.

Бу бўшлиқни тўлатиш ҳаракатига тушган Ўзбекистондаги оммавий ахборот воситалари Ислом Каримнинг Бўрабайда сўзлаган нутқидан қисқа иқтибослар келтириб, уни олқишлашни бошлабдилар.

У МДҲ ҳақида асосан баланд-парвоз гаплар гапириб, сўнгра уни озгина танқид ҳам қилиб ўтибди. Нимамиш, Ислом Каримга кўра, МДҲ Давлатлари Раҳбарлари Кенгашининг ва бошқа шу каби йиғилишларнинг кун тартиби умумий гаплардан иборат бўлиб, улар мавжуд воқеликдан айрилиб қолганиш.

Бу гаплар тўппа-тўғри, масхарабозликка айланиб бўлган МДҲ Давлатлари Раҳбарлари Кенгаши расмиятчилик учунгина ўтказиб турилади. Аммо, Ислом Карим унинг иштиркчисику, нега шу пайтгача жим юрарди.

Бошқа тарафдан, Ўзбекистонда аҳвол қанақа? Ислом Карим раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда халқни алдаш учун аҳволимиз зўрлигини кўрсатувчи сохта рақамлар тилга олинади. Ҳақиқий вазият тилга ҳам олинмайди, келажак режалари ўта умумий шаклда айтилади.

Ваҳолангки, ҳар қандай давлат иқтисодининг асосий кўрсатгичи бўлган Киши бошига Ялпи Ички Маҳсулот ҳажми бўйича, ривожланган мамлакатларни қўйиб туринг, қўшни Қозоғистондан 2005 йили 5,5 баравар орқада эдик, 2014 йила бу рақам 8 га чиқди, яқин келажакда 20 бўлиши кутилмоқда. Бизда ўртача ойлик 80-90 доллар, қозоқлардан 700 доллар. Ўзбек профессорлари қозоқ дворникларидан кам ойлик олишади. Ўзбекистондек давлатнинг бюджети чет элларда мардикорлик қилаётган ватандошларимизнинг уйларига юбораётган пули билан оёқда турибди.

Хўш, бу аҳволдан чиқиш ҳақида ўйламайдиган, бу муаммоларни биронта мажлисда тилга олмайдиган Ислом Каримнинг кучи энди МДҲ Давлатлари Раҳбарлари Кенгашини танқид қилишга етибдими? Шундай экан, унинг Бурабайдаги нутқи масхарабозлик эмасми?

Ислом Карим ўша ердаги нутқида Афғонистонга оид ҳар доим гапирадиган гапларини такрорлагани ҳам масхарабозликдир. Нимамиш, Афғонистонда бандитларнинг кучи ортиб бораётганмиш, афғон муаммосини ечишнинг ягона йўли – қарама-қарши турган тарафлар сиёсий музокараларга кириши ва компромисслар қидириши эмиш.

Маълумки, Толибоннинг мақсади, худди ИШИДники каби, исломий давлат қуриш, ҳаммани шариат қонунлари бўйича яшашга мажбур қилиш. Ислом Карим қандай компромисс ҳақида гапирмоқда, нималарни ўйламоқда? Афғонистоннинг ярмини исломий, қолган ярмини дунёвий қилишними? Ёки 30 ёшгача бўлганлар замоновий қонунлар бўйича, бу ёшдан ўтганлар шариатга ўтиши ҳақида келишишними? Эси жойидами бу одамни?

Ҳеч бўлмаса, у “Бирлик” лидеридан бирон нарслар ўрганса бўлмайдими? Ислом Карим бандит деб айтаётган террористларни йўқ қилишнинг ягона йўли - террористлар билан келишиб эмас, ислом динида фундаментал ислоҳотлар ўтказиш ва ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир. Шундагина ислом терроризми ўз-ўзидан йўқ бўлади. Тўғри, бу бир кунда бўладиган иш эмас, демак, бугун урушишга мажбурмиз.

Шунaқа саёз ўйлайдиган Президент билан Ўзбекистон узоққа боролмайди. Ўзбеклар ундан ва унинг раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан тезроқ қутилишни ўйлаши керак.

Ислом Карим, Владимир Путин ва Нурсултон Назарбой бирга тушган расм Қозоғистон Президентининг расмий сайтидан олинган - akorda.kz.