19 October 2015
19:50 - Марғилонлик 18 нафар шахс ИШИД сафларига қўшилган
“Озодлик” радиосининг Фарғона вилояти Марғилон шаҳридаги манбаларига таяниб хабар қилишича, прокуратура органи ҳозирги кунда шаҳарнинг 18 нафар фуқароосига нисбатан қидирув эълон қилган ва бу фуқаролар жиҳод амалиётларини ўташ учун Сурияга кетган. Уларнинг кўпчилигини шаҳарнинг Галатой маҳалласида истиқомат қилиб келганлар ташкил қилар экан.

Маълум бўлишича, 3 ҳафта муқаддам шаҳар прокуратураси, ИИБ, ҳокимият ва маҳалла қўмиталлари кенгаши раҳбарияти барча масъул шахсларни ҳокимиятга йиғиб, Галатой маҳалласидаги аҳволни муҳокама қилган.