19 October 2015
18:35 - ЕИ делегацияси Ўзбекистонга келди

Бугун Ўзбекистон Тшақи ишлар вазири Абдулазиз Комил Европа ташқи фаолият хизмати Бош котиби Ален Ле Руа ошчилигидаги делегацияни қабул қилган. ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Питер Буриан, ЕИ нинг мамлакатимиздаги элчиси Юрий Штерк ҳам иштирок этган учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинган.

Умумий руҳдаги хабарларда демократия ва инсон ҳуқуқлари масаласидаги муҳокама ҳақида бирор нарса дейилмайди. Хабарларда Европа Иттифоқининг Марказий Осиё учун стратегияси доирасидаги икки ва кўп томонлама лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, сингари миси чиққан гаплар мавжуд.