16 October 2015
00:50 - Путинга яна бир шапалоқ: Украина БМТ Хавфсизлик Кенгашига аъзо қилиб сайланди
Reuters агентлиги тарақатган хабарга кўра, кеча БМТнинг Бош Ассамблеяси Украинани Хавфсизлик Кенгаши (ХК) аъзолари сафига киритди. Бундай қарор учун БМТга аъзо бўлган 177 мамлакатнинг вакили овоз берган, 14 мамлакатнинг вакили “бетараф” қолган.

Ҳеч шубҳа йўқки, БМТда ҳозирги оғир вақтда Украинага нисбатан бундай якдиллик кўрсатилишининг сабаби – Украина-Россия конфликтида жаҳон мамлакатларининг мутлақо кўпчилиги Украина тарафида эканлигидир.

Тўғри, АҚШ, Россия, Хитой, Буюбритания ва Франциядан фарқли ўлароқ, Украина вето ҳаққига эга бўлган доимий эмас, 2 йиллик вақтинчалик аъзо бўлади. Демак, энг камида, шу икки йил Украина Ғарб билан бирга бўлиб, Россияга қарши фаолият олиб боролади. Жаҳонда катта қутблашиш жараёнлари кетаётгани, совуқ уруш авжига чиқаётганини ҳисобга олсак, бу икки йил жуда муҳимдир.

Украина ХКга сайлангач, мухбирлар Россиянинг бу ердаги доимий вакили Виталий Чуркинга сўнги йилда Украина масаласи 30 марта ХК мажлисига олиб чиқилганини эслатиб, энди Россия Украина билан ХКда қандай бирга ишлашини сўрашган экан, у бечора жавобдан қочибди.

Дарвоқе, кеча Украина билан биргаликда яна 4 мамлакат вакили ХКга вақтинчалик аъзо қилиб сайланган. Булар - Миср, Япония, Сенегал, Уругвай.

Расмда - БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажлисларидан бири.