12 October 2015
22:33 - Ўзбекистон инфраструктурани ривожлантириш учун “Эксимбанк”дан 1 миллиард доллар қарз кўтаради

Кейинги 4 йил давомида Жанубий Кореянинг “Эксимбанк”и Ўзбекистон ҳукуматига инфраструктурани ривожлантириш учун бир миллиард доллар қарз бермоқчи. Ўрисларнинг "Регнум" агентлигига кўра, мазкур кредитга нефть ва газ, кимё ҳамда тоғ-металлургияси инфраструктураси ривожлантирилади. Кейинги 25 йил давомида Ўзбекистон ҳукуматига бир миллиард доллардан ортиқ қарз берган “Эксимбанк” мамлакактимизнинг автомобилсозлик, телекоммуникация, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларини ривожлантиришга кўмаклашган.

Расмий маълумотларда бугунга келиб, Жанубий Кореянинг бу сингари банклари томонидан Ўзбекистонга киритган инвестициялар миқдори 5 миллиард доллардан ошиб кетгани айтилади.

Бу ҳақда хабар тарқатган режимнинг қўғирчоқ ахборот воситалари фақат Россияда мардикорлик қилаётган ўзбек мардикорлари ҳар йили Ўзбекистонга 6 млрд доллар атрофида пул юборишларини ҳисобга олсак, бизга берилаётган 1 ва 5 миллиардлик қарзлар айтишга ҳам арзимайдиган нарсалар эканлигини эслашмайди.