12 October 2015
10:31 - Қирғизистонда қамоқхонадан 9 жиҳодчи қочибди, 5 нафари ушланибди
Қирғизларнинг kabarlar.org расмий давлат хабар агентлиги бугун кечаси Чуй вилоятидаги 50-чи қамоқхонадан 9 экстремист қамохонанинг 3 ходимини ўлдириб, қочиб кетганини билдирди. Уларнинг тўрттасини расмлари ҳам берилган ва улар исломчи экстремистлар эканлиги урғуланган. Қолганлари ҳам жиҳодчилардан бўлса керак.

Улар битта автомобилда қочишган экан, бироздан кейин у автомобилни милиционерлар кўриб қолибди ва орқасидан қувлаб, ўқлар отиб тўхтатибди. 5 киши қўлга олинган, 4 таси қочиб қолган.

Қочиб қолганларнинг 2 нафари бутун умрга озодликдан маҳрум этилгани, қолган иккитаси устидан ҳали тергов ишлари давом этаётгани айтилмоқда. Тергови тамом бўлмаган, суд ҳукми билан озодликдан маҳрум этилмаган бу икки жиҳодчи қандай қилиб қамомхонага тушиб қолгани номаълум. Тергов битмаган бўлса, улар милиция изоляторида бўлиши керак-ку.

Расмда – ҳали қўлга олинмаган 4 жиҳодчидан биттаси.