11 October 2015
10:46 - Қирғизистон Бош вазири аввал Қодиржон Ботировники бўлган заводни бориб кўрибди, у хоин ўзбек миллатидан қачон кечирим сўрайди?
Қирғизларнинг 24.kg агентлиги 8 октябрда тарқатган хабарида айтилишича, Қирғизистоннинг Бош вазири Темир Сариев 2010 йилдаги ўзбеклар қатлиомидан аввал ўзбек аслли Қодиржон Ботировники бўлган, ўша воқеалардан кейин Қодиржон Ботировнинг ҳамма бойликлари билан биргаликда давлат фойдасига мусодара қилинган Жалолободдаги Консерва заводини бориб кўрибди. Завод қаровсиз қолган ва ишлатиб бўлмайдиган ҳолга тушган экан.

Маҳаллий аҳоли заводни бузиб ташлаб, унинг ўрнида бозор очишни сўраётган эмиш. Аммо, Темир Сариев завод ўрнида кўп қаватли уй қуришни таклиф қилибди. Бу масала бўйича махсус комиссия тузишга қарор қилинибди.

Маълумки, 2010 йилнинг қонли воқеаларигача Қодиржон Ботиров Ўзбек миллий-маданий марказининг вице-президенти бўлиб, ўша йилнинг апрель ойида шимолий ва жанубий қирғизларнинг қарама-қаршилиги натижасида йиқитилган президент Бақиевнинг жанубдаги тарафдороари билан ўзбекларни қарама-қарши қўйган ва ўзбеклар қатлиомининг сабачиларидан бири бўлган эди. Кейинчалик, Қодиржон Ботиров бундай ақлсиз ишни вақтли ҳукуматда Бош вазир вазифасини бажараётган шимолий қирғиз Алмазбек Атамбаевнинг топшириғи билан қилганлиги маълум бўлди. Табиий, топшириқ бажарилса, Қодиржон Ботировнинг ҳамёнига катта пуллар тушиши керак эди.

Ўша пайтда, “Бирлик” ва “Ҳаракат” Қодиржон Ботировни огоҳлантиришларига қарамасдан, у ўзбек миллатини катта фожеага олиб келадиган ишлардан воз кечмади, ўз миллатини сотди. Ўша патйда ўзбеклар тўғри сиёсат олиб борсалар эди, шимол-жануб қирғизларининг ўзаро жанжалидан энг катта ютуқ билан чиққан айнан ўзбеклар бўларди.

Қирғизлар ўзбекларни қирғин қилиб бўлгач, ҳамма айбни Қодиржон Ботировнинг елкасига қўйдилар ва ўзи қочиб қолгани сабабли, бутун бойлигини давлат фойдасига мусодара қилдилар, ўзига сиртдан умр бўйи қамоқ жазоси бердилар. У ҳозир Швецияда ялло қилиб яшаб юрибди.

Қодиржон Ботиров ўзбек миллатига нисбатан қилган сотқинлиги учун миллатдан кечирим сўраши керак. Миллат уни кечириб-кечирмаслиги иккинчи масала.