09 October 2015
21:31 - Ўзбекистон Мудофаа вазири Россияга борадими? Табиий, боради, бориши керак
Россия Федерацияси Мудофаа вазири Сергей Шойгу ўзбекистонлик ҳамкасби, генерал-полковник Қобул Бердиевни амалий ташриф билан Москвага келишга таклиф этибди. Бу таклиф кеча Ўзбекистонга келган Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов тарафидан етказилган.

Антоновга кўра, Москвадаги учрашувларда музокаралар чоғида ҳарбий хавфсизликни таъминлаш, ҳарбий ва техник ҳамкорлик масалалари юзасидан музокаралар олиб борилди, шунингдек, ҳарбий соҳада россиялик ва ўзбекистонлик мутахассисларнинг алоқаларини янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинади.

Ҳали Қобул Бердиев бу таклифни қандай қабул қилгани ҳақида маълумот йўқ. Аммо, “Ҳаракат”нинг фикрича, таклиф қабул қилиниши керак.