09 October 2015
16:24 - Бокуда турктилли давлатлар махсус хизматларининг XVIII мажлиси бўлиб ўтди, ўзбеклар қаерда?
Кеча, 8 октябрда Озорбайжон пойтахти Бокуда турктилли давлатлар махсус хизматларининг XVIII мажлиси бўлиб ўтгани trend.az агентлиги таарфидан хабар қилинди. Мажлисда Озорбайжон, Туркия, Қозоғистон ва Қирғизистон давлатларининг хавфсизлик органлари ва махсус хизматларининг вакиллари иштирок этишган. Россия, Украина ва Гуржистон давлатларининг вакиллари бу ерда кузатувчи бўлишган.

Яккамоховлар Туркманбоши-2 ва Ислом Карим турктилли давлатларнинг бу каби йиғилишларини намойишкорона инкор этиб, Турк Дунёсининг душмани эканликларини очиқча намойиш қилишлари ва ўз вакилларини бу каби йиғилишларга юбормасликлари аввалдан маълум.

Бокудаги йиғилишда Озобайжон Президенти Илҳом Алиев ҳам иштиок этиб, ўз мамлакатининг махсус хизматлари ташқаридан ёрдам олмасдан ичкаридаги терроризм ўчоқларини ўзлари йўқ қилишгани билан мақтанибди. Туркия Миллий Истиҳборат Ташкилотининг раҳбари Ҳоқон Фидон терроризмга қарши курашда махсус хизматлар ҳамкорлигининг муҳимлиги, ҳамкорликнинг келажаги ҳақида гапирган бўлса, Қозоғистон Ташқи Истиҳборот Хизматининг директори Габит Бойжонов терроризмга асос солувчи радикализм ва экстремизм жараёнларининг олдини олиш масаласини тилга олибди.

Турктилли давлатлар махсус хизматларининг XIX мажлиси Остонада бўлиши ҳақида ҳам келишилибди.

Ғафлат уйқусида ётган ўзбек миллати тезроқ қўзини очиши, мамлакатимизда Ислом Карим раҳбарлигида ҳукмронлик қилаётган тожиклар режимидан қутилиб, Ўзбекистон турктилли давлатларнинг ҳамкорлик йўлидаги ҳамма тадбирларига қатнашишига эришиши керак.