08 October 2015
20:16 - Туркманбоши-2 Тошкентга келди, уни ҳукуматбоши Шавкат Мирзиё кутиб олди
Ўзбекистон ТВ намойиш этган лавҳаларга кўра, Туркманистон президенти Қурбонғули Бердимуҳаммад президент Ислом Каримнинг таклифи билан Тошкентга келди. Уни Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиё кутиб олди. Аэропортдаги қисқа суҳбатдан сўнг Туркманистон делегацияси Кўксаройга қараб йўл олди ва ташрифнинг расмий қисми бошланди.

Расмий маълумотларга кўра, икки президентнинг биринчи кун учрашуви бўлиб ўтди ҳам. Улар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт ва коммуникация, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболи муҳокама этилибди, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилибди. Ташриф якунлари бўйича қўшма баёнот ҳам қабул қилинибди.

ТВ лавҳаларида бир орага келган икки яккамоховнинг кайфиятлари кўтаринки экани намойиш этилди. Улар чин кўнгилдан хурсанд эканликларига ишониш керак. Чунки, дунёда диктаторларнинг сони кун сайин камайиб бормоқда. Буларнинг ҳам куни яқинлашиб келмоқда. Дeмак, улар учун ҳар қандай учрашув байрам, балки, охирги байрам.