08 October 2015
18:31 - Ўзбеклар геноциди учун жазоланмаган қирғизлар ҳаддан ошмоқда, улар энди сувни тўсишди
Ўзбекистоннинг бир қатор веб нашрлари Қирғизистон жанубидаги Жалолобод вилояти Олабуқа туманидан Наманганнинг Янгиқўрғон тумани Оқтом аҳоли пунктига сув узатиш 20 мартага камайгани ҳақида ёзмоқда. Совет Иттифоқи даврида бир қишлоқ бўлган бу икки қишлоқ ўртасидан ҳозирда ўзбек-қирғиз давлат чегараси ўтган, бироқ Ўзбекситон ҳудудида қолган аҳоли пункти ҳам Қирғизистондан бошланадиган Қўштерак каналидан сув ичади. Янгиқўрғон туман ҳокимлиги қирғизлар билан музокара қилиб кўрди, аммо ариқ бошидаги қирғиз томони сув оқимини тўсиб қўйганини сувнинг камлиги билан изоҳламоқда.

Ниҳоят, тилга кирган ўзбеклар эса бу баҳонани шантаж қилиш ва ўз устунлигини кўрсатиш учун тўқилган баҳона, деб ҳисобламоқдалар.

Албатта, ўзбекларнинг гапида жон бор. 2010 йилги ўзбек қирғини учун жазоланмаганидан руҳланган қирғизлар ҳозир устунлик кайфиятида ва бу кайфиятга барҳам берилиши лозим. “Бирлик” таъкидлаётганидек, Қирғизистондаги фашизм даволанмаса, қирғизлар бундай хатти-ҳаракатини давом эттираверишади.