07 October 2015
21:22 - Тошкент учун ўзбеклардан кўра, афғонларга электр энергияси бериш фойдали
Маҳаллий электрон нашрлар Тошкентга Ўзбекистондан Афғонистонга электр қуввати етказиб бериш бўйича музокараларнинг навбатдаги раундини ўтказиш учун афғон делегацияси келаётганини хабар қилди. Мазкур хабарларда икки давлат расмийлари ўртасида бўлажак сўзлашувлар 2016 йил учун шартнома имзолаш билан якунланиши кутилаётгани айтилади. Маълум бўлишича, Афғонистоннинг электр қувватига эҳтиёжи йил сайин 10 фоизга ортиб бормоқда ва буни Ўзбекистон томони қоплаб бермоқчи.

2007 йилда тузилган шартномага кўра, Ўзбекистондан Афғонистонга электр қуввати етказиб бериш ҳажми 300 Мвт гача ошириб бориши кўзда тутилган. Аммо мамлакат ичида, яъни Ўзбекистонда аҳолига бир неча йллардан бери электр қуввати тақчиллиги муаммо бўлиб келади.

Кузатувчиларга кўра, Ўзбекистон ҳукумати учун қашшоқ ўзбек халқига электр энергияси бергандан кўра афғонларга сотган маъқулроқ: Чунки, биринчидан, афғонлар учун пулни америкаликлар нақд тўлайдилар, иккинчидан, Ўзбекистон ҳукумати раҳбарлари бунинг устидан откат олиб туришади.