07 October 2015
20:56 - Жуда қизиқ: Россия Мудофаа вазирлиги делегацияси Тошкентга келади
Эртага Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари Анатолий Антонов бошчилигидаги ҳарбий делегация амалий сафар билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда вазирликка таяниб хабар қилаётган ўрис ахборот агентликлари: “Ўзбекистон мудофаа вазирлиги ва ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан музокаралар давомида минтақа хавфсизлиги ҳамда ҳарбий соҳада икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинади”, деб ёзди.

Айрим таҳлилчиларга кўра, Россия ҳарбий делегациясининг ташрифи бевосита Афғонистондаги вазият, Толиблар ҳаракатининг кучайиши билан боғлиқ. Ўзбекистон гарчанд МДҲ доирасида бир вақтлар ўз ташаббуси билан яратилган Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (КХШТ) мамлакатлари рўйхатида ҳозир бўлмаса ҳам, минтақада асосий роль ўйновчи далатлардан биридир.

Учрашувларда ана шу соҳадаги ҳамкорлик ва Ўзбекистонни қайтадан КХШТга киритиш масаласи муҳокама қилинса керак, дейди мухбиримиз. Ислом Каримга тушунтириш керакки, яккамоховликдан кўра, КХШТга қайтиш муҳим.

Расмда – КХШТнинг логоси.