06 October 2015
23:16 - НАТО ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилиб, Россияга ташланмоқда, аммо бунинг фойдаси йўқ дейди Абдураҳим Пўлат
Икки кун аввал русларнинг иккита ҳарбий учоғи тахминан 5 дақиқага Туркия ҳудудлари кириб қолгани, Туркия ташқи ишлар вазирлиги дарҳол норозилик ноталари бергани ва ҳатто Россиянинг Анқарадаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилгани ҳақида аввал хабар берган эдик. Руслар бу воқеа тасодифан бўлгани ва бу ҳақда музокараларга тайёр эканликларини айтишларига қарамасдан, ҳозир Белгияда бўлган Туркия Президенти Ражаб Эрдўғон Россия билан алоқаларни қайта кўриб чиқишга тайёр эканлигини айтиб, дўқ-пўписа руҳидаги баёнотлар беришга бошлади.

НАТО ҳам ўз аъзоси Туркияни ҳимоя қилиш мақсадида Россияни қораламоқда. Аммо, на Эрдўғоннинг, на НАТОнинг огоҳлантиришлари Владимр Путинга таъсир кўрсатмаслиги аниқ. Чунки, унинг бошқа йўли йўқ. Ғарбнинг санкциялари остида ботаётган Россия иқтисодини қутқариб қолиш учун Владимир Путин ҳамма билан уришишга тайёр. Чунки унинг белида атом бомбалари бор. Керак бўлса, Путин у бомбалар билан бутун дунёни йўқ қилолади, табиий, Россия ҳам йўқ бўлади.

Шундай экан, Ғарб Россия билан курашнинг бошқа йўлларини қидириши керак. Нима энди, дейди “Бирлик” лидери Абдураҳим Пўлат, ислом терроризмини қандай тўхтатиш мумкинлиги ҳақида маслаҳат берганим каби, Россиянинг агрессорлигини тўхтатиш масласида мен Ғарбга маслаҳат беришим керакми, ўзлари каллаларини ишлатишга ўрганишсин. Жуда ишлатишолмаса, маслаҳат беришим ҳам мумкин.