06 October 2015
23:46 - Путинча масхарабозлик: Донецк ва Луганскдаги халқ республиклари ўз сайловларини 2016 йилга қолдиришибди
Расман Украинаники ҳисобланса ҳам аллақачон Россига қўлига ўтиб бўлган Донецк ва Луганск вилоятлари ўзларини Украинадан мустақил халқ республикалари деб эълон қилиб бўлишганига бир йилдан кўпроқ вақт ўтди.

Бу республиклар шу йил 18 октябрь ва 1 ноябрга ўз парламент сайловларини эълон қилишганди. Аввалги хабарларимиздан маълумки, 2 октябрда “Нормандия тўртлиги” деб номланган Украина-Россия-Франция-Германия раҳбарларининг йиғилиши Парижда бўлиб ўтган, бу ерда Украина, Франция ва Германия раҳбарлари Петр Порошенко, Франсуа Олланд ва Ангела Маркел Донецк ва Луганскда маҳаллий сайловлар Украина қонунлари асосида ўтказилишини талаб қилишгач, Владимир Путин Донецк ва Луганск раҳбарлари билан бу масалани гаплашиш учун ўз одамларини юборишга ваъда берганди. У ўз ваъдасини бажариб, бу икки республиканинг сайловларини 2016 йил 21 февралга қолдиришга эришибди.

Аммо, бу махарабозликка ҳеч ким ишонмайди.Сайловлар бўлса-бўлмаса, бу икки вилоят Россиянинг қўғирчоқлари қўлида бўлиб қолаверади. Уларни куч билан йиқитишга эса Украинанинг кучи йўқ. 2016 йил 21 февралгача бирон нарса ўзгарадими? Украина бу икки вилоятни куч билан ўзига қайтариб ололса, вазият ўзгаради. Аммо, Украинанинг бунга куча етса, сайловлар билан ҳеч кимнинг иши ҳам бўлмайди.