06 October 2015
21:29 - БМТ Аҳолишунослик жамғармаси Тошкент ваколатхонасига янги раҳбар тайилади, у нима каромат кўрсатади?
Бугун БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНПФА)нинг Ўзбекистонда иш бошлаган янги вакили Миеко Ябута Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комил билан учрашди. Тайинлов ҳақидаги жамғарма ижрочи директори Бабатунде Осотимехиннинг мактубини вазирга топширган вакилнинг ўзгариши Ўзбекистон, ўзбек халқи учун деярли аҳамиятга эга эмас. Тишсиз БМТнинг ўзи нима каромат кўрсатмоқдаки, унинг бир жамғармаси ЎЗбекистон сиёсатига нима ҳам таъсир кўрсата оларди?

Қабул муносабати билан тарқатилган Ташқи ишлар вазирлиги хабарида: "Томонлар ҳамкорликнинг янада ривожланиши истиқболларини муҳокама қилишди", дейилади, аммо истиқбол нимадан иборатлигига изоҳ берилмайди.