05 October 2015
21:26 - Икки яккамохов Тошкентда учрашади: Туркманбоши-2 Ўзбекистонга келаяпти

Эртага Туркманистон президенти Қурбонгули Бердимуҳаммад Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади. Шу муносабат билан олий даражадаги ўзбек-туркман музокараларига ҳар иккала тарафда ҳам тайёргарлик кўрилмоқда. Мазкур ташриф Ўзбекистон режимбошисининг 2014 йил 23-24 октябрдаги Ашхабодга сафарига жавобан амалга оширилмоқда. Туркманбоши-2 куз ойларида Тошкентда келишини бу мамлакат ташқи ишлар вазирига асосланиб 8 июнда биз ҳам хабар қилган эдик.

Халқаро саҳнада камдан кам кўринадиган бу икки яккамохов Оқсаройми ёки Кўксаройда мазза қилиб ғийбатлашиб олишса керак.

Бугун, 5 октябрь куни Тошкентнинг марказий кўчаларига Туркманистон Респуликасининг давлат байроқлари осилди. ТВ ва матбуотда ўзбек-туркман дўстлигига оид мавзулар тилга олинмоқда. Икки томон элчиларининг интервьюлари, бизнес доираларининг чиқишлари чоп қилинмоқда.