05 October 2015
15:41 - Эрдўғон Путин билан уришиш учун баҳона қилдирмоқда, асл сабаб – Сурия

Сўнги йилларда Туркиянинг аввал Бош вазири энди Президенти бўлган Ражаб Эрдўғон Филистон масаласида аввал Исроил, кейин Ғарб билан алоқаларини совутиб, Россия Президенти Владимир Путин билан дўстлашиш йўлидан кетаётган эди.

Россия Қримни босиб олиб, қримтатарларининг миллий лидери Мустафа Жамилўғлини ўз мамлакатига киритмай қўйишгача боргани каби воқеалар туфайли, Эрдўғон-Путин алоқалари бузилабошлади. Сурия туфайли эса, бутунлай бузилса керак.

Маълумки, 20 миллионли Сурия аҳолисининг ярмидан кўпроғи суннийлар, бор йўғи 16 фоизи шиаларга яқин оқимларга тегишли мусулмонлар бўлса ҳам, ҳозир ҳокимият айнан шиаларга яқин алавитлар оқимининг қўлида. Шу сабабдан Эрон Суриядаги режимнинг энг яқин дўстидир. АҚШ ва умуман Европа асосан суннийларга яқин бўлгани туфайли, Россия Эрон ва Сурия билан яқин бўлиб олгани ҳам табиийдек кўринади.

Эслатиб ўтиш керакки, Туркиянинг Сурия билан алоқалари доим ёмон бўлган, айнан Сурия курдларнинг террористик ПКК ташкилотига узоқ йиллардан бери бошпана бериб келарди. Ҳозир Россия Сурияда аввалдан бўлган ўз ҳарбий базаларини мустаҳкамлаб олиб, бутун Яқин Шарқда ўз позоциясини кучайтириш йўлида очиқча ҳаракатга ўтгани, Россиянинг ҳарбий ҳаво кучлари ИШИД баҳонасида суннийларнинг Башар Асад режимига қарши бўлган ва турли қуролли кучларни бирлаштирувчи Сурия Эркин Армиясига оид жойларни ҳам бомбардимон қилишга бошлагани Ражаб Эрдўғоннининг асабини бузди.

Бугун Ражаб Эрдўғон йиллардан бери биринчи марта Европага, тўғрироғи, Бельгияга расмий ташриф билан келди (расмда – Эрдўғонни Бельгия қироли кутиб олмоқда). Унинг мақсади Ғарб билан совуган алоқаларини илитиш бўлса керак.

Бир кун аввал эса, русларнинг иккита ҳарбий учоғи тахминан 5 дақиқага Туркия ҳудудлари кириб қолибди. Ҳеч шубҳа йўқ, бу учоқлар янгли шиб Туркия осмонига ўтиб қолган. Аммо, Туркия ташқи ишлар вазирлиги дарҳол норозилик ноталари берди, Москванинг Анқарадаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди.

Хуллас, иккита учоқ баҳона Эрдўғон Путин билан алоқаларини бутунлай совутса керак. Чунки, энди яна Ғарб билан бирга бўлиш ва Башар Асад режимини йиқитиш – Туркия учун стратегик мақсаддир.