03 October 2015
17:17 - Ҳаммаёқда ўлим: Афғонистонда АҚШ ҳарбий учоқлари истар-истамас кўпчилиги доктор бўлган 16 кишини ўлдирдилар, кун тартибида яна ислом терроризми
Толибон тарафидан босиб олинган Қундуз шаҳрини қайтадан қўлга олиш учун урушаётган Афғонистон қўшинларига ёрдам бераётган АҚШнинг ҳарбий учоқлари Толибон жангариларини бомбардимон қилар экан, “Чегара билмас шифокорар” ташкилотига оид касалхонанини ҳам қисман бомбаладилар. Энг камида 16 киши ҳалок бўлди. БМТнинг Инсон ҳақлари бўйича Бош комиссари Зейд Раад ал-Ҳусейн бу воқеани “фожеавий, кечириб бўмас, ҳатто балки жиноий” деб баҳолади.

Афғонистоннинг хавфсизлиги учун курашаётган халқаро кучларнинг Бош қўмондони генерал Жон Кэмпбелл эса, бу воқе туфайли Афғонистон Президентидан узр ҳам тилади.

Ҳа, ислом террористлари билан жаҳон миқёсида уруш олиб борилар экан, Қундуз шаҳрида бўлгани каби кутилмаган фожеавий воқеаларнинг бўлиб туриши, минг афсуски, табиийдир, дейди мухбиримиз. Шундай экан, инсоният ислом терроризмининг илдизларини йўқ қилиш ҳақида ўйлаши керак. Бунинг учун эса, “Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат таклиф қилаётганидек, ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши ва давлат ишларидан четда туриши керак.