03 October 2015
21:42 - Боғдодда икки сунний ўлимчи-террорист 18 шиани ўлдирди

Бугун Ироқ пойтахти Боғдоднинг шиалар яшайдиган шимолий қисмида 2 ўлимчи-террорист ўзини ўзи портлатиб, 18 кишини ўлдирди, дейилади Reuters агантлигининг ҳозиргина тарқатилган хабарида.

Хабарда ўлимчи-террористлар сунний, ҳалок бўлганлар шиа эканлиги айтилмайди. Аммо, портлашлар шиалар яшайдиган жойда бўлгани учун тахмин қилиш мумкинки, икки сунний ўлимчи-террорист 18 шиани ўлдирган.

Тўғри, исломнинг оқимлари ичида душманликдан қолишмайдиган қарама-қаршиликлар бор. Аммо, Ироқдаги мавжуд оқимлар ҳокимият учун курашаётганлари ҳозир ҳаммага маълум. Ислом дини, яъни суннийлар ҳам, шиалар ҳам, дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилмагунларича, ҳокимият учун кураш диний оқимлар курашига айланиб кетаверади. Бу кетишда ислом динининг обрўси тушишини қўйиб туринг, диннинг келажаги хавф остида қолади.

Бунинг олдини олишнинг ягона йўли – ислом динини давлатдан айириш, яъна ҳам тўғрироғи, ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилишига эришишдир.