03 October 2015
15:09 - АҚШда мотам, бир эси паст йигит 9 насронийни отиб ўлдирди, Барак Обама қурол сотишга чегаралар қўймоқчи, ислом террористлари нима бўлади?

Президент Барак Обаманинг қарорига кўра, бугун давлат идораларида байроқлар мотам ишорати билан бироз туширилган. Сабаб – 1 октябрь куни АҚШнинг Тинч океани соҳилидаги Ореон штатида бир колежда бўлган фожеали воқеадир. 26 ёшли Кристофер Харпер Мерсер исмли йигит ўзи яқинда қабул қилинган Умпква колежига бешта тўппонча ва автоматик милтиқ билан келиб, 9 кишини ўлдирди. Уларнинг бири англиялик профессор, қолганлари шу колежнинг талабалари. Қотил ҳар бир отиб ўлдираётган одамидан у қайси динга мансуб эканлигини сўраб, “насроний” жавобини олгач, ўқ отган экан. Яқин орада унинг мусулмонликка ўтгани ўртага чиқса ҳайрон бўлмаслик керак.

Воқеа жойига етиб келган полиция Кристоферни ҳам отиб ўлдирди. Бу йигит АҚШнинг профессионал армиясига ишга олинган, аммо бир ой ўтар-ўтмас шубҳали ҳаракатлари туфайли бўшатилган экан. Ҳозир унинг руҳий касал эканлиги тахмин қилинмоқда.

Воқеага яна ҳам даҳшатли кўриниш берувчи нарса - Кристофернинг ўйидан 13 та қурол топилгани. Шу муносабат билан ҳар 3-4 ойда АҚШда бундай воқелар бўлаётганини эслатган Президент Барак Обама қурол сотишга чекловлар қўйиш кераклигини, аммо Конгрессда кўпчилик овозга эга бўлган республикачилар бунга йўл бермаётганидан нолиди.

Барак Обаманинг бу саъй-ҳаракатлари олқшга сазовор, дейди мухбиримиз. Қурол сотишни чеклаш, айниқса, руҳий касалларга қурол соттирмаслик керак. Аммо, бугуннинг бундан ҳам муҳим муаммоси бор, бу – ислом терроризмидир.

“Бирлик” Партияси раиси Абдураҳим Пўлат Барак Обамага мактуб йўллаб, ислом терроризмининг олдини олишнинг ягона йўли – ислом дини дунёвийлик/секуляризм принципини қабул қилиши кераклигини исботлаб берди. Ислом терроризми секин-аста АҚШга ҳам етиб келаётганини ҳисобга олсак, Барак Обама айнан шу масала билан шуғулланишни тезроқ бошлаши керак. Акс ҳолда, ахир бир кун АҚШнинг навбатдаги президенти ислом терроризмига қарши курашнинг самарали усулларига ўз вақтида эътибор берилмагани устидан шикоят қилиб юради.