27 September 2015
12:27 - Қизиқ: АҚШ Давлат Котиби ва Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари бирга учрашдилар

АҚШ Давлат Котиби Жон Керри Марказий Осиё давлатларининг ташқи ишлар вазирлари билан яккама-якка учрашса эди, бу воқеа ҳам хабарга лойиқ бўларди, аммо улар биргаликда учрашганлари қизиқ.

Қизиқликнинг эса иккита сабаби бўлиши мумкин. Биринчиси – ҳозир Нью-Йоркда ўтаётган БМТ Бош Ассамблеясининг навбатдаги сессияси доирасида жуда кўп учрашувлар ўтказаётган Жон Керрининг шунчалик вақти йўқки, Марказий Осиё давлатларининг бир тийинга қиммат бош дипломатлари билан шунчаки биргаликда учрашиб қўйган, холос. Иккинчиси, АҚШ бу давлатлар энг камида дипломатия соҳасида бирга бўлишларини истайди ва вақтдан фойдаланиб, уларни бир орага келтирди. Шундай бўлса, бу учрашувни сенсация десак ҳам бўлаверади.

Тарафлар бундай форматдаги учрашувларни давом эттиришга келишишибди. Буни Владимир Путинга навбатдаги шапалоқ деб баҳолаш табиийдир.

Бу учрашув ҳақидаги хабарни биринчи бўлиб русларнинг “Новости” Агентлиги Давлат Депараментининг расмий вакили Жон Кирбига асосланиб, ярим кечаси тарқатган, демак, учрашув кеча кечқурун, балки, кечасига яқин бўлган. Хабарга учрашувдан расм илова қилинмаган.